Vitek VT-1685: ЎЗБЕК

ЎЗБЕК : Vitek VT-1685

ЎЗБЕК

3. Микротўлқинли печнинг эшиги тўсиш тизими билан жиҳозланган ва очилганда электрдан

узиш учун хизмат қилади. Эшикни тўсиш тизимига бирор ўзгартириш киритиш таъқиқланади.

4. Маҳсулот солинмаган микротўлқинли печни ишлатманг, нимагаки бу унинг ишдан чиқишига

сабаб бўлиши мумкин.

5. Намлиги жуда кам бўлган махсулотларни пишириш уларнинг куйишига сабаб бўлиши

мумкин.

Агар ёнғин чиқса

• Эшигини очманг

Микротўлқинли печни ўчириб вилкасини розеткадан суғуриб олинг.

6. Бекон пиширганда уни шиша патниснинг ўзига қўйманг. Нимагаки битта жойнинг ортиқча

қизиб кетиши унда дарз пайдо қилиши мумкин.

7. Микротўлқинли печда маҳсулотни тўла қизаргунча пиширишга ҳаракат қилманг.

8. Микротўлқинли печда суюқликларни тор оғизли идишларда иситишга рухсат берилмайди.

9. Микротўлқинли печни уйда консервалаш учун ишлатманг. Нимагаки банкага солинган маҳсулот

қайнаш ҳароратига етган ёки етмаганлигига ишонч ҳосил қилиш қийин.

10.Суюқ маҳсулотлар узоқ вақт қаттиқ қайнаб турмаслиги учун ва куймаслик учун махсулотларни

пишириш бошида ва ўртасида аралаштиришни маслаҳат берамиз. Бунинг учун иситишни

ўчиринг, бир оз вақт кутиб туринг, маҳсулот солинган идишни чиқариб олинг, аралаштиргач

яна печга қўйиб пиширишда давом этинг.

11.Микротўлқинли печни доим тозалаб туринг. Печ доим тозалаб турилмаганда унинг ташқи

кўриниши ёмонлашади, ишлашига салбий таъсир қилиши ва кейинчалик фойдаланишни

хавфли қилиши мумкин

Доим эсда сақлаш лозим бўлган қоидалар

1. Микротўлқинли печда маҳсулотни пишириш вақтини ўтказиб юборманг. Қоғоз, пластик ва

бошқа ёнадиган маҳсулотдан тайёрланган идиш ишлатилганда доим овқатни тайёрлаш

жараёнини кузатиб боринг.

2. Ҳеч қачон микротўлқинли печни бирор маҳсулотни сақлаш учун ишлатманг. Ҳеч қачон

микротўлқинли печда маҳсулот (нон, пишириқ ва ҳ.к.), қоғоз буюмлар ва бошқа ёнадиган

ўрамаларни сақламанг. Нимагаки, чақмоқ вақтида микротўлқинли печ ўз-ўзидан ишлаб кетиши

мумкин.

3. Металлдан ишланган қадагичлар, қисгичлар, симли тутқичларни қоғоз ва пластик идишлардан

микротўлқинли печга солишдан олдин олиб ташлаш керак.

4. Микротўлқинли печ ерга яхши уланган бўлиши лозим. Микротўлқинли печни фақат ерга яхши

уланган розеткага уланг.

5. Баъзи маҳсулотлар (пўстлоқ ичидаги тухум), суюқ ва қаттиқ ёғлар, герметик ёпилган банкалар,

ёпиқ шиша идишлар портлаб кетиши мумкин ва шунинг учун уларни микротўлқинли печга

қўйиш таъқиқланади.

6. Ушбу микротўлқинли печни фақат мақсадига қараб ва ушбу қоидаларда айтилган кўрсатмаларга

амал қилиб ишлатинг.

7. Микротўлқинли печ фақат овқатни иситиш ва пишириш учун мўлжалланган ва у лаборатория

ва саноатда ишлатишга мўлжалланмаган.

8. Микротўлқинли печни болалар ишлатганда айниқса диққат билан кузатиб туринг

9. Электр шнури, вилкаси лат еган, шикастлангани ёки тушиб кетгани учун яхши ишламаётган

микротўлқинли печни ишлатманг

10.Микротўлқинли печни ваколатли хизмат марказларидаги малакали усталар

таъмирлашлари керак

11.Микротўлқинли печ корпусидаги ҳаво кирадиган йўлларни беркитиб қўйманг.

12.Микротўлқинли печни хонадан ташқарида ишлатманг

13.Микротўлқинли печни сувнинг олдида, ошхона ювгичи яқинида, зах ертўлаларда ёки

бассейнларнинг олдида ишлатманг

33

Vt-1685.indd 33Vt-1685.indd 33 13.08.2009 14:50:0213.08.2009 14:50:02